Кимлар амбулатор даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга?
Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:
➖ Онкологик касалликларга чалинганлар;
➖ Сил касаллигига чалинганлар;
➖ Мохов касаллигига чалинганлар;
➖ Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
➖ Руҳий касалликларга чалинганлар;
➖ ОИВ касаллигини юқтирганлар;
➖ Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
➖ 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
➖ 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
➖ Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
➖ Байналмилалчи жангчилар;
➖ Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.