Кобулдаги масжидда юз берган портлаш оқибатида 12 киши қурбон бўлди

Портлаш Афғонистон пойтахтидаги "Идгах" масжидида содир бўлди, дея хабар берди РИА новостининг Толибон ҳаракати манбаси.

Яна 32 киши яраланган. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, қурбонлар сони ўзгариши мумкин.

Олдинроқ 8 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яралангани маълум бўлган эди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Кари Саид Хости учта гумонланувчи ҳибсга олинганини билдирди.

Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, портлаш Афғонистон муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳиднинг бир неча кун олдин вафот этган онасига масжидда жаноза намози ўқилаётган пайтда содир бўлган.