Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Корея Республикасининг янги сайланган президенти Юн Сок Ел расман ўз лавозимига киришди

10 майда ўтказилган инаугурациядан сўнг Юн Сок Ел ўз навбатида хорижий делегациялар, жумладан, хитойликлар билан учрашди.

Жанубий Кореяда президентлик сайлови 9 март куни бўлиб ўтган эди. Сайловчиларнинг 77,1 фоизи иштирок этган сайловда Юн Сок Ел 48,56 фоиз, Ли Чжэ Мен эса 47,83 фоиз овоз тўплаган.

Собиқ Бош прокурор Юн Сок Ел яқинда сиёсатга қадам қўйди. У 2020 йил охирида, ҳукуматнинг прокуратурани ислоҳ қилишига очиқчасига қарши чиққан ва оммавий ахборот воситаларида тез-тез тилга олинган пайтдан жамоатчилик орасида машҳур бўла бошлаган эди.