Кореялик мутахассислар “Ишга марҳамат” мономарказида
Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ўқув машғулотларни сифатли ташкил этиш учун халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, шу кунларда соҳада юқори тажрибага эга бўлган кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ташкил этиляпти.
Яъни, Корея Республикаси Кеимюнг университетининг 5 нафар профессор-ўқитувчи ва 30 нафар талабаси марказда бўлиб турибди.
- Марказда яратилган шароитлар халқаро талаблар даражасида, - дейди профессор Лее Санг Коо. – Хусусан, ўқув устахоналари ва лабораторияларда ташкил этилаётган амалий машғулотлар бизда яхши таассурот қолдирди. Мақсадимиз аҳоли бандлигини таъминлашда ўз тажрибамизни баҳам кўриш.
Марказда кореялик мутахассислар тиббиётда биринчи ёрдам, ошпазлик ҳамда сартарошлик касблари бўйича маҳорат дарслари ўтяпти.
Қизиқувчилар ушбу маҳорат дарсларини “Ишга марҳамат” мономарказининг @MONOMARKAZSAMARQAND электрон манзили орқали кузатиб боришлари мумкин.
Сулаймон Мардиев.