Коронавирус: Бугунгача дунёдаги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 80967 нафар (19 март ҳолатига – 80928 киши) касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 233,7 минг нафарга етган (19 март ҳолатига – 200 мингдан зиёд).

ЖССТ берган маълумотда айтилишича, сўнгги кеча-кундузда дунё бўйлаб 16556 (бир кун илгари – 15123) нафар янги касалланганлар аниқланган. Европа давлатларида 87 мингдан ортиқ касалланган қайд этилган.

Жами 9839 инсон коронавирус оқибатида вафот этган (18 март ҳолатида – 8845).

Россия Федерациясида коронавирусга чалинганлар сони 199 нафарга етди. Сўнгги кеча-кундузда мамлакатнинг 23 ҳудудидан 52 нафар янги касалланганлар аниқланди. 19 март куни Россияда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ўлим ҳолати қайд этилди.

Италияда пандемиядан қурбон бўлганлар сони касаллик тарқалишни бошлаган Хитойдай ўтиб кетди. Италияда бугунга қадар – 3,4 минг нафар бемор вафот этди (Хитойда – 3,2 минг нафар).

Исроил ҳукумати фуқароларга вақтинча уйларини тарк этишни чеклади. Одамларга фақат озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилишлари учун уйдан ташқарига чиқишга рухсат берилади.

Монако князи Албера II коронавирус юқтирган дастлабки давлат раҳбари бўлди. Айни вақтда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлиги айтилмоқда. Княз ўзини ўзи карантинга олди ва ўз қароргоҳини тарк этмасдан фаолиятини давом эттирмоқда.