Коронавирус инфекциясидан вафот этиш кўрсаткичи беморлар қон гуруҳи билан боғлиқ эканлиги тасдиқланди

Эронлик мутахассислар иккинчи қон гуруҳига эга беморлар коронавирус инфекциясидан кўпроқ ҳалок бўлишади, деган тўхтамга келишди. Улар олиб борган изланишлар MedRxiv порталида нашр қилинди.

Бироз илгари АҚШ ва Хитой мутахассислари ҳам шу тўхтамга келишган эди.

Иккинчи қон гуруҳига эга беморларда инфекция оғир кечишини учта давлат мутахассислари ҳам бир овоздан таъкидлади. Учинчи ва тўртинчи қон гуруҳига эга бўлган беморларнинг иккинчи қон гуруҳига эга бўлган беморлардан кўра бироз имкониятлари кўпроқ эканлиги айтилмоқда. Шу билан бирга мутахассислар тақдим этган маълумотда келтирилишича, COVID-19 инфекциясига энг бардошли қон гуруҳи – биринчи гуруҳ эканлиги аниқланган.

Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова ҳам юқорида кўрсатилган хорижий ҳамкасбларининг фикрига қўшилган ҳолда, иккинчи қон гуруҳига эга одамларнинг коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи юқорироқ эканлигини таъкидлади.