Коронавирус (Самарқанд): 28 киши касаллик юқтирган, 29 нафар бемор касалликдан қутулди
🔺 2021 йил 13 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189683 (+225) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 14 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Бухоро вилоятида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 15 нафари Наманган вилоятида,
📌 28 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 19 нафари Фарғона вилоятида,
📌 12 нафари Хоразм вилоятида,
📌 54 нафари Тошкент вилоятида,
📌 57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹 Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 19 нафар,
🔹 Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185795 (+245) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1356 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.