Коронавирус: Самарқандда 36 кишида касаллик қайд этилди, 71 нафар бемор тузалди

🔺 2021 йил 20 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 452 (+427) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 12 нафари Андижон вилоятида,
📌 20 нафари Бухоро вилоятида,
📌 12 нафари Жиззах вилоятида,
📌 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 10 нафари Наманган вилоятида,
📌 36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 33 нафари Фарғона вилоятида,
📌 14 нафари Хоразм вилоятида,
📌 61 нафари Тошкент вилоятида,
📌 163 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 471 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 102 163 нафарга етди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3571 нафар бемор даволанмоқда.