Коронавирус: Самарқандда 39 кишида инфекция аниқланди, 40 нафар бемор тузалди
🔺 2021 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116 421 (+458) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 17 нафари Андижон вилоятида,
📌 15 нафари Бухоро вилоятида,
📌 56 нафари Жиззах вилоятида,
📌 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 9 нафари Навоий вилоятида,
📌 21 нафари Наманган вилоятида,
📌 39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 29 нафари Фарғона вилоятида,
📌 17 нафари Хоразм вилоятида,
📌 44 нафари Тошкент вилоятида,
📌 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 325 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111 514 нафарга етди. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.