Коронавирус: Самарқандда 43 кишида инфекция аниқланди, 43 нафар бемор тузалди
🔺 2021 йил 12 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116918 (+497) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
❗️Кеча юртимизда 497 нафар кишида коронавирус, 283 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌38 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌51 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида,
📌122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 283 нафар кишида пневмония аниқланди.
⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 778 нафарни ташкил қилди.