Коронавирус: кеча Самарқандда 59 киши касалликни юқтириб олди
🔺 2021 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158 561 (+689) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
25 нафари Андижон вилоятида,
15 нафари Бухоро вилоятида,
19 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Қашқадарё вилоятида,
12 нафари Навоий вилоятида,
19 нафари Наманган вилоятида,
59 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
16 нафари Сурхондарё вилоятида,
73 нафари Фарғона вилоятида,
28 нафари Хоразм вилоятида,
98 нафари Тошкент вилоятида,
224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча республикамиз бўйича 583 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150 350 нафарга етди. Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилди.