Коронавирусга қарши эмлаш бўйича миш-миш ва ҳақиқатлар
❗️Агар менда “COVID-19” бўлган бўлса, вакцина олишим кераги йўқ.
👉 “COVID-19” билан касалланган кишилар эмланиши мумкин. Чунки коронавирусга чалинганларда вирусни қайта юқтириб олиш эҳтимоли катта.
Одамлар касал бўлганидан кейин (табиий иммунитет) ҳосил бўлиши ва “COVID-19”дан қанча муддатга ҳимояланганлиги ҳақида ҳозирча маълумот етарли эмас. Дастлабки далиллар шуни кўрсатадики, “COVID-19”дан кейинги табиий иммунитет узоқ давом этмаслиги мумкин. Тадқиқотларда илгари вирусга чалинган одамларда эмлаш ножўя таъсирсиз кечган. Кўпгина олимларнинг фикрига кўра, эмлаш табиий инфекцияга қараганда коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади.
❗️Турли оғир касалликлари бор аҳоли, масалан, онкологик беморлар эмлаш олишлари мумкин эмас.
👉 Клиник тадқиқотлар асосида шуни айтиш мумкинки, “COVID-19”га қарши вакциналар хавфсиз ва аҳоли, шу жумладан онкологик беморлар ўртасида, коронавирусга қарши жиддий ҳимояни таъминлайди. Бу эса муҳим аҳамиятга эга, чунки онкологик беморлар “COVID-19”нинг оғир асоратларидан энг кўп азият чекадиган қатламдир.
Олимлар онкологик беморларни, улар қабул қилаётган даво курсларидан қатъи назар, эмланишини тавсия қиладилар.
♻️ Ушбу маълумотлар оммавий ахборот воситалари учун ЮНИСЕФ, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ўтказилган семинарда айтилди.