Кўйлак меники эмас, опамники...

Ўқитувчи мудира хонасини эшигини жаҳл билан очиб, ўқувчини мудира томон итариб юборди. Ўқитувчи тинмай ўқувчи-қизни ҳақоратларди.

Мудирага:

- Марҳамат, кўриб қўйинг, кийиниш услубига назар солинг, - дея қизнинг кўйлагини енгидан кўтарди.

Қиз оқиб тушаётган кўз ёшларини яширди. Мудира эса ҳайратдан тикилиб турарди. Ўқитувчи (назарида) «қурбонлик»ни «жаллод»га топшириб чиқиб кетди.

Мудира қаршисидаги қизни синчиклаб кўздан кечирди. Одамнинг эътиборини тортадиган кийиниш услубига разм солди.

Кийими ўзига катта, осилиб ётар, енглари шимарилган эди. Мудира:

-  Ўтир, қизим , - деди.

Ўқувчи мудиранинг муомаласидан ажабланганча ўтирди. Ўртага сукунат чўкди.

Қизнинг ёши кичиклиги ва ўқитувчининг қўйган айблови мудирни ажаблантирарди. Ўқувчи эса ғазабнок муаллимининг гиж-гижлашига қарамай мудиранинг хотиржам ўтиришидан ҳайратда эди.

Ўқувчи мудиранинг савол беришини кутиб ўтирарди.

Мудира қизчага оналарча боқиб:

-   Қизим нима учун катталарга тақлид қиласан? Узун кўйлак кийиб, енгларингни шимариб олдинг? - деб сўради.

Жавоб тариқасида айтилган сўзлар, қизчанинг қалбидан-да оташин эди.

Мудирани бутунлай ҳайрон қолдирди. Жавоб чақмоқдек, мудиранинг қулоқлари остида жаранглади:

- Кўйлак меники эмас, опамники. Мен кундузи кияман. Опам мактабдан қайтганимдан сўнг, шу кўйлакни кийиб кечки мактабига кийиб кетади.

Мудира ўзини зўрға тутиб турарди, кўзларидан ёш қуйилиб келаётганди.

Қизалоқни мураббийлар хонасига чиқишини айтди. Ўқувчи чиққач, хонасини қулфлади. Қизнинг кийишга кийими йўқлигидан раҳми келиб, йиғлаб юборди. Бу жамиятнинг аламли нуқтаси.

Фарзандларимиз қанчадан-қанча дафтар сотиб оладилар, хилма-хил кийимлари қалашиб ётибди. Баъзиларнинг эса...

Қўлимиздаги беҳисоб неъматларга шукр қилайлик!

Атрофимиздаги яқинларимизга эътиборли бўлайлик!