Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
- 22.12.2023 11:49
- 80
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С. икки кишига 468 дона “Редуксин Лайт” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 9 млн. сўмга сотган вақтида, яна уч кишига 186 дона “Зардекс” номли дори воситасини 6,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.