Маблағ бор, аммо лойиҳа ҳам барбод, иш ўринлари ҳам
- 04.07.2019 10:36
- 117
- Жамият
Cамарқанд вилоятида 2019 йил саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида жами 6 триллион 849 миллиард сўмлик 941 та ички инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 19 минг 631 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айтилди.
Йилнинг биринчи ярмида 2 триллион 261 миллиард сўмлик 297 та лойиҳа доирасида 6 минг 564 фуқаро ишли бўлиши режалаштирилган. Ҳозиргача 1 триллион 326 миллиард сўмлик 251 та лойиҳада 4 936 та киши ишли бўлди. Бундан ташқари, дастурларда белгиланган муддатдан олдин 403 миллиард сўмлик 43 та лойиҳа амалга оширилиб, 1 132 та янги иш ўрни яратилди.
Хўш, бу иш ўринлари камми, кўпми?
Кам, масалан, Каттақўрғон, Пахтачи туманлари, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги ташаббускор тадбиркорлар томонидан режалаштирилгандан 107 та иш ўрни кам яратилган. Дастур доирасида 935 миллиард сўмлик 46 та лойиҳа ўз муддатида бажарилмаслиги оқибатида 1628 та иш ўрни яратилмаган.