Маҳаллада агентлар қандай хизмат кўрсатади?
Президентнинг “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024-2025 йилларда маҳаллаларда айрим давлат хизматларини агентлар кўрсатиши йўлга қўйилади.
Хўш, агентлар томонидан қандай давлат хизматлари маҳалланинг ўзида кўрсатилади?
Қарорга кўра:
- пенсия миқдори ҳақида маълумотнома;
- иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;
- кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш;
- манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;
- фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;
- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;
- электр таъминоти лойиҳасини келишиш;
- газ тизимини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш;
- газ таъминоти лойиҳасини келишиш;
- ичимлик ва оқова сув ҳисоблагичини пломбалаш ва шартнома тузиш;
- ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш;
- иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;
- мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома бериш;
- олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш.
***
Ушбу мақола халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.