Маҳаллий Кенгашлар бўйича Самарқанд тажрибаси мамлакат бўйича татбиқ этилади

Олий Мажлис Сенатининг I ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасини давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Хabar.uz» ахборот берди.

Давлат раҳбари Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовга 6 ой муддатда маҳаллий кенгашнинг нима эканлигини очиб беруви, сайланган депутатларнинг онгини ўзгартириш, кенгаш аъзоларининг ижро органларига талабчанлигини оширишга хизмат қилувчи китоб – методик қўлланма яратиш топшириғини берган.

Ушбу қўлланма вилоятдаги мақбул туман кенгаши мисолида жорий қилиниб, Самарқанд тажрибаси сифатида бутун республикага татбиқ этиш лозимлиги қайд этилган.

Шунингдек, Президент мазкур тажриба кенгашига ўзи ҳам боришдан мамнун бўлишини таъкидлаган.