Маҳкум қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди
Жорий йилнинг 12 май куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясида вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиев раислигида, ҳайъати судьялари Б.Жумабаев ва М.Тўхтаевлардан иборат таркибда маҳкум А.Дўстмурадовга нисбатан судлов ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди.
Иш ҳужжатларига кўра, А.Дўстмурадовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2019 йил 27 ноябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 4 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Ўталмай қолган 2 йил 4 ой 8 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Жиноят иши апелляция инстанциясида маҳкум А.Дўстмурадов томонидан келтирилган апелляция тартибидаги хусусий шикояти асосида кўрилиб, иш ҳужжатларидаги бир қатор далиллар йиғиндисига асосан жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг А.Дўстмурадовга нисбатан чиқарилган ажрими бекор қилинди. А.Дўстмурадов қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.
О.ҚОДИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судья катта ёрдамчиси.