Мактаблар таъмирида муаммо йўқ (ми?)
- 29.07.2024 14:14
- 412
- Таълим

Олинган маълумотларга кўра, таълим муассасаларини жорий таъмирлашга туман, шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Ушбу маблағ асосида зарур маҳсулот (имулция, краска, цемент, оҳак ва бошқа)лар олиб берилган.
Шунингдек, тадбиркорлар, собиқ битирувчилар ҳам мактаблар таъмири учун беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Тизим ташкилотларида таъмирлаш ишларини олиб борилиши юзасидан кенг жамоатчилик назоратини таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг +99866-238-88-18 рақамли ишонч телефони ва @sammmtb_bot телеграм расмий канали ташкил этилган.
Теглар:
мактаб таъмири
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 24 май куни ўтказилади
- 24 дақиқа аввал
- Таълим
Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?
- Кеча, 16:54
- Саломатлик