Маълумот учун 50 миллион доллар мукофот: Мадуро АҚШ учун бен Ладендан ҳам хавфлироқ чиқди

Венесуэла президенти Мадуронинг ҳибсга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун мукофот икки бараварга оширилди ва 50 миллион долларни ташкил этди. Бен Ладен ҳақидаги худди шу маълумот учун АҚШ 25 миллион доллар ваъда қилган эди.

Расмийлар Мадурони гиёҳванд моддалар савдоси, коррупия ва террорчилар билан алоқадорликда айбламоқда. У узоқ вақтдан бери АҚШ назарида қонунийликни йўқотган ва амалда наркотик картелининг бошлиғи ҳисобланади.
Унинг 2024 йилда қайта сайланиши кўп баҳсларга сабаб бўлди, халқаро кузатувчилар ва мухолифат сайловларни сохта деб атади. Кўпгина Лотин Америкаси давлатлари ва Ғарб Куба ва Никарагуадан ташқари унинг учинчи муддатининг қонунийлигини тан олишдан бош тортди.