Марсда океан топилди
Дунё олимлари Марсни ўрганиш бўйича тадқиқотларни бир зум бўлса-да тўхтатгани йўқ. Улар, аввало, қизил сайёрада сув топиш вазифасини ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.
Бу бежиз эмас. Чунки сув бор жойда ҳаёт бўлади. Агар Марсда сув топилса, уни мустамлакага айлантириш имконияти туғилади. Негаки, Марсни эгаллаб олиш учун Ердан сув ташиб боришнинг имкони йўқ.
Марсда сув борлиги излари бўлса-да, узоқ вақт олимларнинг омади келмади. Қуриган денгизлар, катта дарёлар турган-битгани жумбоқ эди. Сув қаерга кетган? Агар сув тўлиқ буғланиб кетган бўлса, уни қидиришдан не фойда?
Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Марсда сув бор экан! У ҳеч қаёққа йўқолмаган, тупроқ остига чуқур сингиб кетган. Ўнлаб километр чуқурликдаги сувни марсаход илғай олмаган, холос. Фақат тўрт йил олдин аппарат орқали олинган маълумотлар синчиклаб тадқиқ қилинганда, сув (океан) тупроқ остида 2 километр қалинликдан кейин 11,5 километрдан 20 километргача чуқурликда сайёрани деярли бутун ҳудудини эгаллаб олгани аниқланди.
Т.Шомуродов тайёрлади.