МДҲга аъзо давлатлар миссияси Беларусь президентлиги учун ўтказиладиган сайлов мониторингида иштирок этади
- 20.07.2020 15:30
- 36
- Хориж
Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасининг матбуот хизмати маслаҳатчиси Мария Гуцало маълум қилди.
“МДҲ миссияси Беларусь президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этади. Айни вақтда ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Биз МДҲга аъзо давлатларга миссия таркиби учун номзодларни тақдим этиш илтимоси билан таклифномалар юбордик”, дея таъкидлади Гуцало.
Унинг сўзларига кўра, 21 июль куни МДҲ давлатларининг доимий вакиллари Кенгашининг расмий ва Ҳамдўстликнинг бошқа ташкилотлари иштирокида миссия раҳбарлигига номзод кўриб чиқилади.
“Ижроия қўмитаси Сергей Лебедевни миссия раҳбарлигига номзод этиб таклиф этмоқда”, деб таъкидлади қўмита вакили.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рўзада нарх ошмайди
- Бугун, 18:52
- Самарқанд
Инсон саломатлиги билан боғлиқ афсоналар
- Бугун, 18:09
- Ўқинг, қизиқ!
Семинар зиёрат билан бошланди
- Бугун, 17:53
- Самарқанд
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- Бугун, 14:40
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- Бугун, 14:07
- Ўқинг, қизиқ!