Мексикалик рақибини нокаутга учратган бокчсимиз тантанали кутиб олинди
- 07.10.2019 15:26
- 168
- Спорт
Профессионал боксда ўзининг чиройли ғалабалари билан шуҳрат қозониб келаётган юртдошимиз Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди.
Боксчимизни тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчининг яқинлари, ОАВ вакиллари ва юзлаб бокс ишқибозлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов Нью-Йорк вақти билан 5 октябрь куни “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида мексикалик Алехандро Баррерога қарши рингга кўтарилиб, ўзининг профессионал боксдаги тўртинчи ғалабасини ҳам нокаут билан нишонлади. Шунингдек, вакилимиз ўзига тегишли бўлган “WBA InterContinental “ камарини ҳам ҳимоя қилди.
МОҚ хабарига кўра, ҳамюртимиз Тошкентда қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларни бошлайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа