МИБ директорининг сайёр қабулида 50 га яқин муаммо бўйича мурожаат қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Булунғур тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, ички ишлар тизими, судлар, қишлоқ хўжалиги, солиқ, божхона, коммунал соҳа ва бошқа масалаларга оид 50 га яқин мурожаатлари тингланди. Аҳоли томонидан билдирилган муаммоларнинг аксариятини шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди, айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Жумладан, фуқаро А.Худойқуловнинг фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони бошқа шахсга бериб юборилганлиги бўйича мурожаати ўрганилиб, ер ўз эгасига қайтариладиган бўлди. Фуқаро Ҳ.Исоқовга ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам берилди.
Умуман, қабул давомида мурожаат қилган фуқароларнинг 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқтаёқ ва яна икки шахсга эшитиш мосламаси тортиқ йилинди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.