Мирбозорда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Икки киши вафот этган
Кеча, 16 март куни соат 21:40 да Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 105-километрида “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқни бузиб ўтган ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда шу йўналишда ҳаракатланган “ВАЗ 2106” ва “Nexia-2” русумли автомашиналар шикастланган, ушбу автомашина ҳайдовчилари жабр кўрмаган.
ЙТҲ туфайли “Газель” русумли микроавтобуснинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган, микроавтобусда бўлган 9 нафар йўловчи ва “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси турли хил даражада тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт-ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.