Москва маъмурияти аҳолини масофадан ишлашга чақирди
- 25.09.2020 18:40
- 116
- Хориж
28 сентябрь, душанба кунидан бошлаб Москвада заиф тоифадаги фуқаролар учун эҳтиёт чоралари жорий этилади. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шифокорлар жорий йил куз фаслида икки турдаги касаллик, шамоллаш ва коронавируснинг бирлашиши жуда хавфли бўлиши ва оғир асоратлар келтириб чиқриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Шу сабабли, 28 сентябрдан эътиборан 65 ёшдан катта москваликларнинг ва сурункали касаллиги бор фуқароларнинг эҳтиёж бўлмаган ҳолларда уйдан чиқишлари тавсия этилмайди.
Бундан ташқари, Собянин ташкилот раҳбарларини иложи борича кўпроқ ишчи-ходимларни масофавий ишлашга ўтказилишига чақирди ва пойтахт аҳолисидан ниқоб тақиш ва қўлқол тақиш қоидаларига амал қилишини сўради.
Теглар:
Москва
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ёзма нутқ кўникмаларини қандай ривожлантириш мумкин?
- 20 дақиқа аввал
- Таълим
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият