Мудофаа вазирлиги илк бор “FD-2000” ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллаб, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказмоқда ва жанговар қобилиятларини такомиллаштириб бормоқда.

Навоийда жойлашган «Кулқудуқ» полигонида Қашқадарё вилоятидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра, қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида “FD-2000” русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.
Таъкидлаш жоизки, “FD-2000” русумли ракета Ўзбекистонда илк бор синовдан ўтказилади.