Мулкчилик шаклидан қатъий назар “Ғалла-2020” мавсумида иштирок этиш истагида бўлган барча юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчилари диққатига!

Давлатимиз раҳбарияти томонидан ғалла ҳосилини тез фурсатларда йиғиб олиш баробарида Сизга мўмайгина даромад олишни таклиф қилмоқда.

Агар Сиз “Ғалла-2020” мавсумида даромад олишни истасангиз, тезлик билан ўзингиз яшаб турган тумандаги ғалла қабул қилиш масканига келиб, тегишли тартибда шартнома имзоланг.

Бу йилги тизим Сиз кутмаган даражада қулай ва ишончлидир. Ҳар бир тонна юк учун босиб ўтилган масофага қараб ҳақ тўлашнинг янгича усуллари Сизга таклиф қилинмоқда. Яъни, бугунги меҳнатингиз самарасида кейинги кун пулини олинг!

Бундан ташқари, шартнома имзоланган вақтдан бошлаб Сизга 30 фоиз аванс бошланғич тўлов тариқасида берилади.

Агар меҳнатга ҳақ тўлашда 24 соатдан ортиқ кечиктиришларга йўл қўйилса, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси қошида тузилган “Ғалла-2020” мавсуми тезкор штабининг (66) 233 31 38 ҳамда +998 93 8340110 Ишонч телефон рақамларига ёки ижтимоий тармоқлардаги +998 93 353 00 20 ҳамда +998 93 964 63 03 телеграм мессенжерларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати.