Мустақиллик куни арафасида вилоят бўйича 31 та янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Ватанимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ўттиздан ортиқ янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, кеча Самарқанд шаҳри, Пахтачи, Пайариқ ва Нуробод туманларида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини ўз янги биноларига эга бўлди.

Намунавий лойиҳалар асосида Самарқанд шаҳридаги “Дукчиён” ва “Анҳор”, Пахтачи туманидаги “Урғуч”, “Нурафшон”, "Бодой", "Кештали", “Мирзо Улуғбек”, “Наҳрипай” ва “Бўстон”, Пайариқ туманидаги “Фитрат”, “Туркибола” ва “Бунёдкор” ҳамда Нуробод туманидаги “Булоқбоши”, “Қўрғонча” ва “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинлари учун бунёд этилган бинолар зарур мебель, компьютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.