Мусулмонларнинг дунёга берган ихтиролари

(давоми)

Ҳинд мусулмонлари кашфиётисиз чечак касаллигини даволашнинг иложи бўлмас эди. Агар қадимий Бобил (ҳозирги Ироқ)даги мусулмонлар бўлмаганида, совун нималигини билмаган бўлардик.

Самолётнинг биринчи концепцияси, чеклар, авторучкалар ва тиббий буюмлар - мусулмон олимлари уларсиз бугунги дунёни тасаввур қилиб бўлмайдиган жуда кўп кашфиётларни қилган.

Жарроҳлик асбоблари

Кўпгина замонавий жарроҳлик асбоблари, жумладан, скальпеллар, тиббий арралар, қисқичлар ва ингичка қайчилар ҳозирги кунгача мусулмон жарроҳи ал-Заҳравий томонидан ихтиро қилинганидек сақланиб қолинган. Айнан у ички тикув учун ишлатиладиган кетгут (қўй, эчки ичагидан эшилган ип) инсон танаси томонидан табиий равишда сўрилиши ва тиббий капсулалар ишлаб чиқариш учун ишлатилиш мумкинлигини аниқлаган. XIII асрда Уильям Гарвейдан 300 йил олдин мусулмон табиби Ибн Нафис  қон айланиш жараёнини тасвирлаб берган.

Шамол тегирмони

Араблар шамол тегирмонини 634 йилда ихтиро қилиб, ундан маккажўхори майдалаш ва ерларни сув билан таъминлаш учун фойдаланган. Араб чўлларида ойлар давомида бир йўналишда эсувчи шамол ягона энергия манбаи бўлиб, тегирмонларнинг 6 ёки 12 парраги мато ва пальма барглари билан қопланиб, тўлиқ қувват билан фойдаланилган. Европада биринчи шамол тегирмонлари фақат 500 йил ўтгач пайдо бўлди.

Авторучка

Биринчи сиёҳли ручка 953 йилда Султон учун ихтиро қилинган: ҳукмдор унинг кийими ва қўлларига доғ туширмайдиган қалам талаб қилади. Ўша пайтдаги ручка учига сиёҳ етказиб бериш тизими ҳозиргача ўзгаргани йўқ.

Банк чеки

“Чек” сўзининг ўзи арабча “saqq” сўзидан келиб чиққан бўлиб, маҳсулотларни етказиб беришдан кейин тўлаш мажбуриятини билдиради. Бундай чекларга эҳтиёж пулларни узоқ масофаларга ташиш жуда хавфли бўлганлиги сабабли пайдо бўлди. IX асрнинг бошида мусулмон тадбиркорлар Хитой ва Бағдод банкларида олинган чекларни нақд қилиб олишлари мумкин эди.

Ер, бу - шар

IX асрдаёқ кўплаб мусулмон олимлари Ер шарсимон бўлганлигига ишонган. Астроном Ибн Ҳазмнинг сўзларига кўра, “Қуёш ҳар доим Ернинг маълум бир нуқтасига вертикал жойлашган эди. Бу Галилей буни ўйлаб топишидан 500 йил олдин содир бўлган.

Боғлар

Ўрта асрларда Европада сабзавот боғлари бор эди, лекин бу боғдан дам олиш жойи сифатида араблар фойдаланган. Бундай турдаги биринчи қироллик боғлари XI асрда Испаниядаги мусулмонларяшайдиган қисмида пайдо бўлган. Чиннигуллар ва лолаларнинг ватани ҳам мусулмон мамлакатларидир.

Университетлар

 

859 йилда биринчи олий ўқув юртининг асосчиси мусулмон маликаси Фотима ал-Фиҳрий эканлигиҳақида эшитганмидингиз? Ислом оламидаги бошқа кўплаб дорилфунунлари сингари Марокаш Ал-Қароуин таълим муассаси ҳам масжид ҳудудида жойлашган эди.

Султонларнинг ҳомийлиги туфайли эркаклар ва аёлларга нафақат теология (илоҳиёт), балки тиббиёт, математика, кимё, тарих, география ва бошқа фанлар ҳам ўргатилиб, бу мактаблар доимий равишда кенгайиб борди.

Ўша даврдаги кўплаб илмий марказлар ҳам мусулмонлар томонидан ташкил этилган: энг машҳурларидан бири Боғдоддаги “Байт ал-Ҳикма- “Ҳикматлар уйи”  бўлиб, у халифа ал-Маъмун томонидан 820 йилларда асос солинган.

Баҳора муҳаммадиева тайёрлади.