Мутолаа: Ёнғин бўлганда кимни қутқарасиз? (Ҳикоя)

Суқрот буюк файласуф, кўп фарзанднинг отаси эди, у майдонга чиқиб замондошларига қийин савол беришни яхши кўрар эди. Мен ўша саволлардан бирини ҳозирги кунда  муҳокамага олиб чиқишга ҳаракат қилдим. Мана, натижада нима бўлди.

***

Куз оқшомларининг бири эди. Болалар ўз хоналарига тарқаб кетишган. Мен Суқротни мутолаа қилиб ўтиргандим. Бир савол мени ҳайратга солди. "Агар ёнғин чиқса ва сиз фақат бир кишини қутқаришингиз керак бўлса, кимни қутқарасиз? Турмуш ўртоғингизними ёки ягона фарзандингизними? ".

Барча эркаклар "Албатта, фарзандимни", деб жавоб берибди. Суқрот эса "Мен ёш турмуш ўртоғимни қутқараман. Биз аёлим билан бирга куямиз, вақт ўтиб у менга яна фарзанд дунёга келтириб беради. Агар фарзандимни қутқарсам менга ҳам, унга ҳам қайғу бўлади. У ўзининг кўриниши билан доим менга ўша фожиани эслатиб туради. Фарзандимнинг ўзи эса ака-опаларини ҳам, онасини ҳам йўқотади. Кейин ўгай она қўлида қолади, ўгай она эса уни ўз онаси севгандек сева олмайди.

Албатта, баҳс-мунозара узоқ вақтгача сусаймади. Мен эса турмуш ўртоғимнинг нима деб жавоб беришига қизиқиб кетдим. Ўқишдан бошимни кўтариб унга шу саволни бердим. У эса ''Ҳамма фарзандини қутқаради, чунки у ҳимоясиз, яна ҳам билмадим, хаммани қутқарган бўлар эдиму, агар бир кишини бўлса, унда фарзандимни" деди. Мен эса унга Суқрот ҳақида гапириб бердим. У қўлимдаги газетани чеккага суриб қўйди. Биз биргаликда туни билан ўша саволни муҳокама қилиб чиқдиқ. Савол ҳақиқатдан қийин экан. Эрталаб иккаламиз ишга, болалар мактаб ва боғчага кетишди. Кун бўйи иш билан банд бўлиб, Суқрот эсимдан чиқибди. Кечқурун хўжайиним эслатди.

Бугун мени ишда бўғиб олишларига сал қолди. Танаффус вақтида, тушликда, ҳамкасбларимга  Суқрот ҳақида гап очдим, хамкасбларимга унинг саволини бердим. Улар жавоб бериб бўлишгач, "Мен ҳам кечқурун шундай жавоб бергандим", дедим. Лекин эрталаб фикримни ўзгартирдим. Чунки Суқрот асосли далиллар билан мени ишонтирди.

Хўжайинимнинг айтишича, ҳамма овқатланишдан тўхтаб, шовқин қилиб, бир бирига исботлашга ҳаракат қилиб, дўстларига қўнғироқ қилишар, шовқинни эшитиб бошқа бўлимдаги ходимлар ҳам келиб қўшилишарди. Натижада бухгалтерия бўлимидаги аёлларни ҳам чақиришибди, улар ҳам бир овоздан, хўжайинимга "Жинни бўлганмисиз? " Ахир сиз бошқа аёлга уйланишингиз мумкин. Фарзанд сизни зурриёдингизку!", дейишибди.

Ҳар қалай раҳбар келиб қутулиб қолдим. У иш вақти ходимларни иш ўрнида йўқлигини кўриб, тортишиб ўтирган ходимларни тарқатиб юборди.

Хўжайиним иш жойига қайтиб қараса, нафақадаги ҳамкасби келган, у муҳокамада иштирок этмаган экан. "Нега ходимлар бақириб ётибди? Мукофот пулини бекор қилишдими?", деб сўрабди у. "Йўқ, фалсафий баҳс қилгандик!".

Хуллас, нуронийга ҳам ўша савол берилибди. Отахон оилали, қирқ йилдан бери аёли билан бирга яшайди, уч ўғилни вояга етказди, уларни ҳар бирини уйли-жойли қилди, ҳозирда беш набираси бўлиб, доим уларни яхши кўриб, уларникига меҳмонга келиб турадилар. Нуроний ўйланиб туриб: ''Ҳамма фарзандимни қутқараман дегандир-а. Мен эса аёлимни танлаган бўлар эдим: болалар худди қушдек, вояга етгач уйдан учиб кетишади. Меҳмонга келиб туришади. Тўғри, улар мени яхши кўришади, мен ҳам уларни яхши кўраман. Аёлим билан эса ўлгунча бирга бўламиз, ажралмаймиз'', деди.

Ўйланиб қолдим, балки биз оилани нотўғри қадрлаганимиз учун кўп ажримлар юзага келаётгандир. Эҳтимол, асосийси бизнинг фарзандларимиз эмасми? Улар учунку ҳамма нарса. Эҳтимол, ота-оналар бир бирларини барча нарсадан устун қўйиб, бир бирларини ҳурмат қилишса ўшанда барча инсонлар бахтли бўлармиди!

Агар ёнғин бўлса сиз кимни қутқарган бўлардингиз?

Рус тилидан Муниса Шамсиева таржимаси.