Мьянмада ҳарбийлар ҳукуматни эгаллади ва фавқулодда ҳолат эълон қилди
Мьянмада ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширди ва вице-президент Мьин Швени мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинлади. Давлат ҳукумати тўлиқ Мьянма Қуролли кучларининг бош қўмондони, катта генерал Мин Аунг Хлайнга топширилди, деб хабар қилмоқда Риа новости.
Таъкидлаш лозимки, ўтган ҳафтада Мьянма Қуролли кучлари бош қўмондони қонунлар тегишлича бажарилмаса, конституция бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилгач, мамлакатдаги сиёсий кескинлик ошиб кетган эди.
Мьинт Шве 2018 йилда ҳам собиқ президент Тхин Чжо истеъфога чиқарилгандан кейин Мьянма муваққат президенти вазифасини бажарган эди. Синьхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, муваққат президент Мьинт Шве имзолаган декларация ўша куни фаолият юритган ягона «Мьявади» ҳарбий телеканали эфирида эшиттирилган. Декларацияда айтилишича, давлат ҳукумати тўлиқ Мьянма қуролли кучлари бош қўмондони, катта генерал Мин Аунг Хлайнга топширилади.
Аввалроқ, «Демократия учун миллий лига» ҳукумат партиясининг вакили Мио Ньюнт турли оммавий ахборот воситаларига Мьянма раҳбари, давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ҳамда мамлакат президенти Вин Мьиннинг номаълум шахслар томонидан ҳибсга олинганлиги ҳақида маълумот берган эди. Унинг сўзларига кўра, улар билан бирга, ҳибсга олинганлар орасида партиянинг минтақалардаги вакиллари ва бир қатор маҳаллий амалдорлар бўлган.
Янгоннинг йирик шаҳри мэрияси атрофида ҳам қўшинлар жойлаштирилди, деб хабар қилмоқда Reuters.