Наманганда коронавирус билан касалланганлар сони 65 тага етди. Икки ойлик чақалоққа ҳам юқтирилган
- 13.04.2020 09:30
- 156
- COVID-19
Кеча, 12 апрель куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаат қилди.
“Вилоятимизда бугунги кунда коронавирус билан касалланганлар сони 65 тага етиб, коронавирус Наманганда илк аниқланган сана – 25 мартдан буён бу рақам 32 баробарга ошди.
Коронавирус инфекцияси юқтириб олганларнинг 22 нафари эркаклар, 43 нафари аёлларни ташкил этса, 11 нафари ёшлар (18 ёшгача), 7 нафари 60 ёшдан ўтганларни ташкил этади.
Вирус ёшу қарини танламаяпти, афсуски, икки ойлик чақалоқни ҳам аяб ўтмади. 2020 йил 9 январда туғилган Муҳаммад Сирожиддинов ҳам ушбу касалликни бувисидан юқтириб олган. Бу чақалоқни даволаш бўйича шифокорларимиз барча чораларни кўрмоқда”.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!