Намойишлар ёрдам бермади: Япония Фукусима АЭСидаги 540 та ҳовузга тенг сувни океанга оқизмоқчи
Токио 2011 йилдаги зилзила ва цунамидан кейин зарар кўрган ер усти АЭС реакторларининг совутиш тизимидан сизган юз минглаб тонна сувни океанга тўкишни режалаштирмоқда. Пекин ва Сеул Японияни хавфсизликка таҳдид солаётганликда айбламоқда.
Хитой ҳукумати океан бутун инсоният мулки эканлигини таъкидлайди. Пекин денгиз муҳитини, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берди. Гонконг маъмурияти раҳбари “зудлик билан” Япониядан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга чекловлар жорий этишни буюрган.
Айни пайтда сув ҳажми 540 та Олимпия ҳовузига тенг. Оқизиладиган сув тозаланган тақдирда ҳам унинг таркибида мавжуд водород радиоактив изотопида мавжуд тритийни ҳозирги технология билан йўқ қилишнинг иложи йўқ.
МАГАТЭ эса операция хавфсизлик стандартларига мос деб ҳисобламоқда.