Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай тумани ҳокимлигида мутахассис бошқа ишга ўтганлигини 10 кундан кейин "сезиб қолишди"

Ҳокимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги фармойишларидан бири шундай фикр уйғотади. Чунки 29 октябрда чиқарилган фармойишда ҳокимликнинг етакчи мутахассисларидан бири билан меҳнат шартномаси 19 октябрдан бекор қилинади. Қайд этилишича, ходим бошқа ишга ўтганлиги учун шундай тўхтамга келинган.

Албатта, фармойиш тўғри ёки нотўғри демоқчи эмасмиз. Савол: туман ҳокимлиги мутасаддилари 10 кундан буён ишда бўлмаган ходим тақдири билан нега қизиқмаган?
Хўп, 10 кундан кейин у бошқа ишга ўтганлиги аниқ бўлган, дейлик. Унда нега 29 октябрдан эмас, эски сана билан меҳнат шартномаси бекор қилинган?

Ўйламизки, бу борада тегишли идоралар ҳам ўз муносабатларини билдиради.

Дарвоқе, биздаги яна бир фармойишга кўра, ҳокимликнинг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифаси бўш турибди. Аммо бу лавозимда аввал ишлаган ходим билан меҳнат шартномаси қачон бекор қилингани тўғрисида ҳужжат очиқ манбаларда эълон қилинмаган.

Қизиқ...