Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайда фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний қурол ҳамда ўқ-дорилар сақлаб келаётгани аниқланди

2020 йил 25 ноябрь куни Самарқанд бўйлаб ўтказилаётган “Комплекс” тезкор-профилактик тадбири давомида Нарпай тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Нарпай тумани Чархин маҳалласида яшовчи, 1951 йилда туғилган А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўзининг яшаш уйида бир дона “ТОЗ-БУМ” русумли икки кўзли, 16-калибрли ов қуроли, 9 (тўққиз) дона 16 калибрли гилзаларни ва 70 (етмиш) дона сариқ металдан ясалган капсулаларни ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.