Нарпайда ноқонуний равишда дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди

Нарпай тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи фуқаро Б.А. томонидан йўлланган мурожаатга биноан ўрганиш олиб борди.

Аниқланишича, ушбу маҳалла фуқароси Б.Ғ. яшаш хонадонининг орқа қисмидан оқиб ўтувчи хўжалик ариғи ёқасидан 1 туп қуриган ёнғоқ,  2 туп терак дарахтини тегишли тартибда рухсат олмасдан ноқонуний равишда кесган.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, айни пайтда ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблашнинг 5 (беш) баробари миқдорида жарима ҳисобланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.