Нега ёзда тарвуз ейиш муҳим?

Бир қарашда, тарвуз кўп миқдордаги сув ва шакардан иборатдек. Бу хулоса қисман тўғри: тарвуз мағзининг 92 фоизини сув ташкил қилади, озуқавий қийматининг 90 фоизи ширин углеводлардан иборат. Аммо бундан ташқари, тарвузда кўп миқдорда С дармондориси, калий, магний, темир, фосфор, В дармондорилари ва бошқа кўплаб резаворлар мавжуд.

Чанқовбости маҳсулот

Ёзнинг иссиқ кунларида тарвуз организмни зарур намлик билан таъминлайди. Тарвуз эса мунтазам сув истеъмолига ажойиб муқобилдир. Аммо тарвуз таркибида шакар ҳам етарли эканини инобатга олиб, истеъмолда меъёрни сақлаган маъқул.

Тарвуз юрак учун фойдали

У "ёмон" холестерин даражасини пасайтиради ва қон томирлари деворлари қалинлашувини пасайтиради. Бу юрак хуружларининг олдини олишда самарали.Тарвуз таркибидаги бошқа дармондори ва минераллар ҳам юрак-қон томир саломатлиги учун фойдали. Бундай кардиопротекторларга А, В6, C дармондорилари, магний ва калий киради.

Кўзларингиз равшан бўлсин

Тарвуз кўзлар саломатлигини сақлашда ёрдам беради. Ҳатто бир бўлак тарвуз ҳам сизни А витаминининг етарли миқдори билан таъминлайди, бу кўз саломатлиги учун жуда муҳим.

Тарвуз овқат ҳазм қилишни яхшилайди, калория миқдорини камайтиради, организмдан токсинлар ва қуйқаларни чиқариши билан қандли диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиради, метаболизм ва тери ҳолатини яхшилайди, жигар ва буйракларга фойдали таъсир кўрсатади, қон босимини бир меъёрда тутади.

Тарвуздаги В1 ва В6 витаминлари метаболик жараёнларда иштирок этади, асаб тизимининг фаолиятини рағбатлантиради. Е витамини яна бир кучли антиоксидант бўлиб, айниқса репродуктив саломатлик учун муҳим. Витамин В9 - фолий кислотаси, когнитив функциялар учун фойдали. С витамини антиоксидант бўлиб, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ва иммунитетни яхшилайди. Бундан ташқари, тарвуз таркибида муҳим аминокислоталар, макро ва микроэлементлар мавжуд.

Тарвуз таркибида зарарли ёғлар ва холестерин ва натрий мавжуд эмас.беради.Тарвуз шарбати  бўғим касалликларида подагра, артрит, артрозларда фойдали.

Шунга қарамай, айниқса болага биринчи марта тарвуз бераётганда тананинг индивидуал реакцияси ҳисобга олиниши зарур. Кўпчилик, тарвуз ҳеч қандай зарар келтирмаслигига ишонишади. Аслида ҳам шундайми? Сурункали буйрак касаллиги, ичак касалликлари ва қандли диабет билан оғриган одамларга кўп тарвуз ейиш тавсия этилмайди.