"Нексия" ҳайдовчиси йўл четида ҳаракатланаётган велосипедчининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳайдовчининг йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оғир оқибатни юзага келтирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 март куни соат 23:30 ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р35 автомобиль йўли, “Гагарин-Жиззах” йўналишининг 11 километрида, ушбу туманда яшовчи С.Х. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оқибатида йўлнинг ўнг томонида велосипедда ҳаракатланаётган фуқаро К.Ж.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бунинг оқибатида фуқаро К.Ж. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.