Ўз номини ўзгартирган давлатлар

Мамлакат номини ўзгартириш жараёни, айниқса, иқтисодий нуқтаи назардан осон эмас. Шунга қарамай, баъзи ҳукуматлар ерларнинг бўлиниши, урушлар, ҳукумат ўзгариши, мустақиллик ёки оддийгина талаффузини осонлаштириш учун бундай қадам ташлашга журъат этишди.

ADME ўз номини ўзгартирган мамлакатларни топди ва сизга бундай қарорнинг асоси ва кескин ўзгаришлар қанчага тушиши ҳақида айтиб беради.

Голландия” “Нидерландияга айланди

Голландияни ташкил этувчи барча вилоятларни бирлаштириш мақсадида, Шимолий ва Жанубий Голландия деб номланган иккита минтақа “ребрендинг қилишга қарор қилинди. 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб улар бошқалар каби Голландия деб номланди. Бу шунингдек, футбол жамоаси номини ўзгартириш каби кўплаб бошқа ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади.

Цейлон “Шри-Ланкага айланди

1505 йилда португаллар томонидан кашф этилганқадимги Шри-Ланка кейинчалик Британия империясининг бир қисми бўлиб, номини Цейлонга ўзгартирган. 1948 йилда Цейлон ороли мустақилликка эришди ва йиллар ўтиб, ҳукуматэски номини қайтаришга қарор қилди. 2011 йилда ҳатто расмий органлар ва компанияларда ҳам Цейлон номи билан боғлиқ барча эслатмалар олиб ташланди ва орол номи яна Шри-Ланка деб эълон қилинди.

Чех Республикаси Чехияга айланди

Спорт тадбирларида эълон қилиниши, маркетинг компанияларида тилга олиниши ва умуман номиталаффузини осонлаштириш учун Чех Республикаси 2016 йилнинг апрель ойида ўз номини Чехия деб қисқартирди. Расмийлар ниҳоят мамлакатдаги олтита расмий - инглиз, француз, рус, хитой, испан ва араб тилларнинг ҳар биридаталаффузни соддалаштиришга қарор қилмагунча бу ҳаракат 20 йил давомида муҳокама қилинган эди.Расмий номи ҳали ҳам Чех Республикаси бўлишига қарамай, Чехия мамлакатнинг тан олинган қисқартирилган расмий номига айланди.

Бирма Мьянма”га айланди

1989 йилда мамлакат етакчи ҳарбий ҳукумати Бирма номини маҳаллий тилдаги асл имлосини сақлаб қолиш мақсадида Мьянмага ўзгартиришга қарор қилди. Бироқ, бу қарорга ҳамма ҳам рози бўлмади. Шу сабабли, дунёнинг баъзи қисмлари ҳали ҳам бу Осиё давлатини Бирма деб аташни талаб қилмоқда.

Сиам Таиланд”га айланди

Давлатни Сиамдан Таиландга ўзгариши ўтган асрнинг биринчи ярмида содир бўлиб, қиролларидан бири томонидан 1939 йилда эълон қилинган. Маҳаллий тилда Prathet Thai деб талаффуз қилинадиган номланиш “эркин халқлар мамлакатидеган маънони англатади. Бу ҳукуматнинг Хитойдан мустақиллик излаб бу ерга келмоқчи бўлган биринчи кўчманчиларга ҳурмат бажо келтиришнинг усули бўлган эди.

Мамлакат номини ўзгартириш қанча туради?

Рўйхатдаги аксарият мамлакатлар ўтмишларининг қайсидир қисмларини ўчириб, моҳиятга яқинлашиш мақсадида ўз номини ўзгартирган бўлса, бошқалари туризм ва маркетингни ривожлантириш учун шундай қилган. Бироқ, ҳамма нарса унчалик оддий эмас. Мамлакат номини ўзгартириш жуда қимматга тушади. Ҳар бир давлат ўз номини ўзгартириши учун миллионлаб доллар ёки шу даражада маҳаллий валютадаги эквивалентни сарфлайди.

Ахир, Конституция, расмий ҳужжатлар ва ҳатто пул ҳам ўзгаришигача бўлган мамлакатнинг эски номиқолган барча нарса - хариталар, байроқлар ва мадҳиялар ўтмишда абадий қолиши ва янги ном олиши керак-да. Бу, албатта, вақт ва маблағни талаб этади.