Ницца ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
- 28.07.2021 14:46
- 34
- Хориж
Франциянинг Ницца шаҳри ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди, дея маълум қилди шаҳар мэри Кристиан Эстрози Twitterда.
Мэр ушбу воқеани шаҳар тарихидаги миқёси ва резонанси бўйича ноёб, дея атади.
Ницца - Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Прованс – Альп – Лазурный берег (Мовий қирғоқ) ҳудудидаги Ўрта ер денгизи шаҳри. Милоддан аввалги IV аср ўрталарида юнонлар томонидан асос солинган.
Ницца 1793 йилда Францияга қўшилди, аммо 1814 йилда ҳудуд Савойга ўтди ва 1860 йилгача Сардиния қироллигининг бир қисми бўлиб қолди. Наполеон урушларидан сўнг шаҳар юмшоқ иқлими туфайли курорт сифатида машҳур бўлди.
Илгари ЮНЕСКО Ливерпулни Жаҳон мероси рўйхатидан чиқарган эди. Шаҳар Германиянинг Дрезден яқинидаги Долина Элбы ва Уммондаги Араб антилопаси қўриқхонасидан кейин ўз мақомини йўқотган учинчи объект бўлди.
Шу кунларда ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг сессияси онлайн тарзда Хитойнинг Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтмоқда.