Ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун қулайлик яратилди
Қоида бўйича, ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари “ТМЕК” дастуридан олинади ва у my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганда автомат равишда шахсий профилда кўринади. Яъни, ногиронликни қўлда киритиб ўтириш шарт эмас.
Аммо айрим абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари кўринмай қолиши ҳам мумкин. Бундай пайти сира хавотирга тушманг. Сайтда ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини қўлда киритиш имконияти ҳам бор.
Агар Сизнинг ногиронлик бўйича маълумотларингиз “Менинг имтиёзларим” бўлимида чиқмаётган бўлса, “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома” бўлимига кириб, ўз ногиронлик маълумотларингизни киритишингиз мумкин.
Агар Сизда кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлик мавжуд бўлса, ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга “Кўзи ожиз” белгисини белгилашни унутманг.
Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади ва маълумотлари тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.