Номаълум тўда Бразилиянинг иккинчи шаҳрини ўққа тутиб, банкларни талон-торож қилди
Қуролланган жангарилар Бразилиянинг Камета шаҳрини (Пара штати) қамал қилиб, маҳаллий банкларни талон-торож қилишди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.
Қайд этилишича, номаълум жиноятчилар ўнлаб маҳаллий аҳолини гаровга олиб, улардан жонли қалқон сифатида фойдаланган. Ҳужумчилар шаҳарни бир соатдан кўпроқ вақт ўққа тутди. Сўнгра машина ва қайиқларда қочиб қолишди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабар йўқ. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда бошидан ўтказган "террор кечаси" ҳақида ёзмоқда.
Бу бир суткадаги иккинчи босқинчилик. Олдинроқ Крисиума шаҳри (Санта Катарина штати)да худди шундай воқеа содир бўлган. Хусусан, тўда у ердаги маҳаллий банк филиаллари ва суғурталовчи офисларини талон-торож қилишди. Бундан ташқари, тажовузкорлар шаҳарда электр энергиясини узишга муваффақ бўлиб, полиция билан отишмага киришди. Оқибатда, жиноятчилар шаҳар четида автомашинани портлатиб, чекинишга мажбур бўлди.
Ёзда Бразилиянинг 11 ҳудудида мамлакатда энг қудратли деб ҳисобланган «Биринчи пойтахт жамоаси» (Primeiro Comando da Capital, PCC) номли криминал бандасини қўлга олиш бўйича йирик операцияси ўтказган эди. Ўшанда банда таркибига кирувчи фақат аёллардан иборат гуруҳни ҳибсга олиш тартиб посбонларининг асосий мақсадларидан бири эди.