Ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмаси ковлаб, сотган шахс жаримага тортилди
- 01.03.2021 15:33
- 90
- Самарқанд

Бугун, 1 март куни Ургут тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари туманнинг тоғли қисмидаги Хўжайдуқ маҳалласи ҳудудида рейд-кузатув тадбирларини олиб борилди.
Тадбир давомида фуқаро Т.В. ўзига тегишли бўлган юк ортувчи техника воситаси ёрдамида ноқонуний тарзда қум-шағал арашмасини ковлаб, экологик қонунларни бузганлиги ва табиатга зарар етказганлиги аниқланди.
Назорат инспекторлари ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирди. Унга кўра, Т.В.га нисбатан 2 миллион 450 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
қум-шағал
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- 10 дақиқа аввал
- Саломатлик
Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
- Кеча, 17:38
- Жамият
Телефон – энага, интернет – тарбиячи(ми?)
- Кеча, 17:34
- Жамият