Нуробод туманидаги Янгиҳаёт гузарига қўшимча 2 километр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда
- 11.12.2020 14:30
- 67
- Самарқанд
Нуробод тумани Аработа маҳалла фуқаролар йиғини, Янгиҳаёт гузарига 420 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 дона ичимлик суви иншооти ва 3 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, фойдаланишга топширилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Жорий йил 5 декабрь куни вилоят ҳокимининг Тим қишлоғи ёшлари билан бўлган учрашувида Янгиҳаёт гузарига қўшимча ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича топшириқлар берилганди.
Айни кунларда Янгиҳаёт гузарига 2 километр ичимлик суви тармоғини тортиш учун керакли бўлган қувурлар келтирилиб, туман ҳокимлиги ташаббуси билан қазиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Насриддин САФАРОВ,
Нуробод туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутда Абдусаид Кўчимов кутубхонаси очилди
- Кеча, 16:38
- Самарқанд
Мутолаа: Ойжон янга
- Кеча, 12:10
- Мутолаа