ОАВ: Хитойдаги мусулмонлар чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбурланди
- 30.06.2020 17:49
- 459
- Хориж
Хитой ҳукумати Дуану фестивалида уйғур мусулмонларини чўчқа гўштидан тайёрланган таомларни истеъмол қилишга мажбур қилди. Ўтказилган Умумжаҳон уйғур конгрессида шундай даъво билан чиқилди. Бу ҳақда Daily Maily агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, уйғур халқи нишонламайдиган байрамда уларнинг уйларига тақиқланган таомлар келтирилган. Шу билан бирга таомни истеъмол қилишдан бош тортганлар махсус қайта тарбиялаш колониясига юборилган.
“Байрамни нишонлашдан ва келтирилган таомларни истеъмол қилишдан бош тортганларни ҳукумат Хитой маданиятини қабул қилмасликда айблаб мажбурий қайта тарбиялаш колониясига юборган”, дея таъкидлади Умумжаҳон уйғур конгресси вакили Дихат Раксит.
Теглар:
Хитой