Об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

2020 йил 1-2 май кунлари республикамиз ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий ҳудудларида ҳосил бўлган нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида:

1 май куни Самарқанд вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучайиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

2 май куни ҳам вилоят бўйлаб ёмғир ёғиши ва айрим жойларда ёмғир кучайиши кутилмоқда.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача етиб, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с (82-100 км/соат)гача кучайиши мумкин.

30 апрель - 3 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, кучли ёғингарчилик ва шамол сабабли аҳолидан шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, мавжуд ариқлар, қувурлар ва оқава тармоқларини тозалаш, электр ва алоқа тармоқлари яқинидаги дарахтларни буташ, тоғ ва тоғолди ҳудудларда чорва боқмаслик, дарахтлар, реклама қурилмалари остида транспорт воситаларини қолдирмаслик сўралади.