Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл БААда қўлга тушди

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олинган.

Ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинуви туфайли одам савдоси билан шуғулланиб келган ва халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлнинг депортацияси амалга оширилган.

Аниқланишича, жиноятчи аёл онаси ва синглиси томонидан изланган. У терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун ноқонуний йўллар орқали Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузган.

Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган. Бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспорти олиб қўйилган ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатилган.

Шу тариқа, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар ва келишув натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.