Одам савдоси билан шуғулланган қидирувдаги аёл қўлга олинди

Одам савдосида гумонланувчи аёл Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан 2014 йилда қидирувга эълон қилинган 24 ёшли Диана К. 21 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди.

Ҳозирда суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади, дейилади хабарда.