Олти ой давомида Ўзбекистондан хорижга 4710 киши кўчиб кетган

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 4710 кишини ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (1460 киши), Тошкент вилояти (1274 киши) ва Тошкент шаҳри (1132 киши) ҳиссасига тўғри келади.

Сурхондарё (22 киши), Бухоро (28 киши), Андижон ва Хоразм (54 кишидан) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.

Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (2770 киши), Россия (1737 киши), Исроил (37 киши), Қирғизистон (28 киши), Тожикистон (18 киши) ва бошқа давлатларга (120 киши) кўчиб кетган.